Қозоғистонда АЭС қуриши мумкин бўлган давлатлар сони 4 та
25 Март 14:53

Қозоғистонда АЭС қуриши мумкин бўлган давлатлар сони 4 та

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда атом электр станцияларини қуриши мумкин бўлган 4 та давлат номи маълум бўлди. «Қазақстан атом электр станциялари» МЧЖ бош директори Тимур Жантикин Марказий коммуникациялар хизматида бўлиб ўтган брифингда Қозоғистонда биринчи атом электр станциясини қуриши мумкин бўлган давлатлар рўйхатини айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Биз бошиданоқ турли технологияларни кўриб чиқдик. Яъни, нафақат Россиянинг «Росатом». Алоқаларимиз, тегишли келишувларимиз бор, меморандумлар имзолаймиз. Хитой томони билан яхши лойиҳа бор. Улар «Hualong One» деб номланган 1000 мегаваттлик реакторни экспорт қилишади. Жанубий Корея томонидан ишлаб чиқилган версиялар мавжуд. Биз Korea Hydro & Nuclear Power билан ишлаймиз. Улар 1000 ва 1400 мегаватт қувватга эга реакторларни кўриб чиқишни таклиф қилишди.

Ўтган йилдан бери Франциянинг «IDF» (Electricite de France) компанияси билан музокаралар олиб борилмоқда. Уларнинг янги лойиҳаси бор, яхши синовдан ўтган структурага асосланган Чехияга 1200 МВт қувватга эга реактор таклиф этмоқда. Албатта, «Росатом» бор. Бундан ташқари, иккита Америка лойиҳаси мавжуд. Уларнинг реакторлари келажакка қаратилган. Бу ҳозир ишлаб чиқилмоқда. Хусусан, General Electriс Канада билан келишувга эга. Улар реактор учун жойни ҳам танладилар. 2028 йилда амалга оширилади. Яъни, биз биринчи мумкин бўлган атом электр станцияси учун бу икки лойиҳани ҳали кўриб чиқмаяпмиз. Чунки у 2028-2029 йиллар атрофида», - деди у.

Унинг сўзларига кўра, Американинг ушбу технологиялари Қозоғистон энергетика тизимига мос келиши мумкин.

«Бироқ, бу лойиҳалар Қозоғистон учун истиқболли ҳисобланади. Чунки қуввати жиҳатидан бу реакторлар энергия тизимимизга яхши кириб бориши мумкин. Эндиликда атом электр станцияларининг энергия балансидаги улуши прогнози мавжуд. Биз потенциал етказиб берувчилардан генераторларнинг техник маълумотларини сўрадик. Ушбу техник маълумотларга асосланиб, турли моделлар чизилади. Улар бизнинг тизимимизга қандай кириши мумкинлиги, тизим қанчалик барқарор бўлишини, энергия қандай тақсимланишини кўриб чиқамиз. Биринчи станциянинг истиқболига келсак, 4 та потенциал етказиб берувчи бор. Улар: Россиянинг «РосАтом», Хитойнинг «CNNC», Кореянинг «KHNP» ва Франциянинг «IDF» компаниялари, - деди Тимур Жантикин.


Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Ўхшаш янгиликлар

Янгиликлар

Архив