Қозоғистонда ADAL ва AMANAT сиёсий партиялари бирлашди, бу мамлакатга нима беради

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда ўз тарафдорлари ташаббуси билан ташкил топган ADAL партияси бошқарувчи AMANAT партияси билан бирлашди. Бу, Президент Қасим-Жомарт Тоқаев фикрича, бош партияни модернизация қилишга хизмат қилади, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«ADAL партиясининг ташаббусини қўллаб-қувватлайман ва AMANAT билан кучларни бирлаштиришини маъқуллайман», - деди Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев AMANAT партияси қурултойида.

Унинг наздида, Янги Қозоғистонни қуриш учун кучларни бирлаштириш керак.

«Агар биз янги Қозоғистонни қурмоқчи бўлсак, барча ижтимоий ва сиёсий кучлар бирлашиши керак. Шу билан бирга, томонларнинг келишувга эришиши, сиёсий тизимни ривожлантириши муҳим. Шундай экан, ADAL партияси ташаббусини қўллаб-қувватлаб, у билан бирлашишимиз керак, деб ўйлайман. ADAL ўз тарафдорлари ташаббуси билан ташкил топган партия. Бу, айниқса, сиёсий рақобат кучайиб бораётган бир пайтда муҳим аҳамиятга эга. Ўйлайманки, бу муҳим қадам AMANAT партиясини модернизация ва мустаҳкамлашга хизмат қилади», — деди Президент.

Қурултой давомида делегатлар ADALнинг AMANATга қўшилиши учун овоз беришди.

Аввал хабар берганимиздек, бугундан бошлаб Президентнинг AMANAT партияси раиси сифатидаги ваколатлари тугатилди.

Президент Ерлан Қошанов номзодини AMANAT партияси раислигига таклиф қилди.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар