Қозоғистонда «Абай» ва «Ал-Фаробий» телеканаллари иш бошлайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Бу йил иккита янги «Абай ТВ» ва «Ал-Фаробий» телеканаллари ишга туширилади. Ушбу телеканаллар маданий мерос ва маънавиятни юксалтиришга бағишланган янги ўқув телевизион лойиҳаси бўлади. Бу ҳақда ҚР Ахборот ва жамиятни ривожланиш вазири Аида Балаева маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Вазирлик ички ахборот маконининг рақобатдошлигини ошириш ва ривожлантириш бўйича изчил иш олиб бормоқда. Ҳозирги кунда Қозоғистонда иккита янги телеканал – «Абай ТВ» ва «Ал-Фаробий» каналларини очиш масаласини кўриб чиқмоқда», - деди вазир.

«Абай ТВ» эртага, 30 июнь куни эфирга чиқарила бошлайди. У «Қазақстан» телерадиокомпаниясининг бир қисми бўлиб, миллий маданий меросни тарғиб қилувчи канал бўлади.

Иккинчи телевизион лойиҳа – «Ал-Фаробий» телеканали. У янги ўқув йили арафасида «Хабар» телеканали базасида намойиш этилади. «Ал-Фаробий» телеканали 6-18 ёшдаги болалар ва ёш ўспиринлар учун ўқув телевизион платформа бўлади.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар