+7 (701) 759 90 19
USD 412.55 EUR 468.66
RUB 5.79 CNY 58.80
Янгиликлар

Қозоғистонда Абай телеканали иш бошлади

30 Июнь 16:41
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда Абай телеканали иш бошлади

NUR-SULTAN. Kazinform – «Абай» маданий-маърифий телеканали ишга туширилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Ўхшаш янгиликлар
Зиёлилар Абай ҳайкали пойига гул қўйдилар Бугун Қозоғистонда илк маротаба Абай куни нишонланади

«Дунёдаги қийин вазиятга қарамай, 2020 йил мамлакатимиздаги энг муҳим воқеалар билан эсда қолиши аниқ. Улардан бири Абайнинг 175 йиллиги. Бу йил буюк шоир меросини тарғиб қилиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланди. Фаолият ҳали ҳам давом этмоқда. Бу барчамизни қадрлайдиган ва келажагимизни бошқарадиган ҳақиқий қадам. Бу Елбасы Нурсултон Назарбоевнинг «Рухани жаңғыру» (Маънавий юксалиш) дастурида акс этган ижтимоий онгни тиклаш бўйича ишларнинг моҳиятини кўрсатади. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев «Абай ва Қозоғистон ХХI асрда» мақоласида «шоир меросини бутун ҳам инсониятнинг маънавий озуқасидир» деб баҳолади», - деди очилиш маросимида иштирок этган Президент маъмурияти раҳбарининг биринчи ўринбосари Даурен Абаев.



Унинг айтишича, бугун ишга туширилган янги телеканал маданий ва маърифий соҳага ҳисса қўшиб, миллий хазинани тўлдиришга қаратилган.

«Янги канал «Абай» деб номланиши бежиз эмас. Биринчидан, ягона маънавий ва маърифий телеканалга миллат маънавиятининг улуғ сиймоси номи билан номлаш ўринлидир. Иккинчидан, янги телеканал маданиятимиз ва урф-одатларимизни тарғиб қилишга қаратилган. Янги телеканалимиз фаолияти бугунги замон талабларига мослаштирилади», - деди Даурен Абаев.

Эслатиб ўтамиз, очилиш маросимида Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Аида Балаева, Маданият ва спорт вазири Ақтоти Раимқулова, таниқли маданият ва санъат намояндалари, парламент депутатлари иштирок этишди.







Муаллиф: Марлан Жиембай


Баҳам кўринг:
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар
Муҳаррир
Нурлан Туйахов
Нурлан Туйахов
954-059

Архив