Қозоғистонда аҳолини сув билан таъминлаш даражаси 92,6 фоизга етди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда аҳолини сув билан таъминлаш даражаси 92,6 фоизга етди. Бу ҳақда ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Бейбит Атамқулов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2000 йилдан буён давлат аҳолини ичимлик суви ва канализация хизматлари билан таъминлаш бўйича мақсадли сиёсат олиб бормоқда. 20 йил давомида «Ичимлик суви», «Оқ булоқ», «Ҳудудларни ривожлантириш», «Нурли жол» дастурлари бўйича 48,2 минг км муҳандислик тармолар қурилди. Натижада сув таъминоти даражаси 92,6 фоизга етди.

Бу йил биз 2020-2025 йилларга мўлжалланган «Нурли жер» дастурини амалга оширишни бошладик. Дастур доирасида мамлакатнинг барча аҳолисини 2025 йилгача сифатли ичимлик суви билан таъминлаш вазифаси қўйилган», - деди вазир.

Унинг айтишича, Елбасы топшириғига биноан овулларни сув таъминоти тизимини ривожлантириш учун ҳар йили камида 100 миллиард тенге ажратилади. Жорий йилда шаҳарларда ва овулларда сув таъминоти ва канализация тармоқларини ривожлантириш учун республика бюджетидан 113,6 миллиард тенгге ажратилди. 303 лойиҳа амалга оширилмоқда», - деди Бейбит Атамқулов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар