Қозоғистонда аҳолига кўмир етказиб беришнинг янги механизми ишлаб чиқилмоқда

None
ASTANA. Kazinform – ҚР Бош вазири Алихан Смаилов кончилик ва металлургия компанияларининг долзарб масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди, дея хабар беради Kazinform Ҳукумат расмий сайтига таяниб.

Сайтдаги маълумотларга кўра, кенгаш иштирокчилари Қозоғистонда газ соҳасида Eurasian Resources Group («Евроосиё гуруҳи» МЧЖ)нинг янги инвестиция лойиҳаларини ишга тушириш режалари, шунингдек, темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш бўйича лойиҳаларни муҳокама қилди.

Шу билан бирга, кенгашда ички бозорни, айниқса, чекка аҳоли пунктларини кўмир билан таъминлаш масалалари муҳокама қилинди.

Бош вазир кўмир тақсимлаш бўйича ҳудудий операторлар фаолиятини таҳлил қилиб, ортиқча воситачиларни четлаб ўтган ҳолда ёқилғини тўғридан-тўғри ижтимоий объектлар ва ишлаб чиқариш майдонларидан аҳолига етказиб беришнинг янги механизмини ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади.

Шунингдек, Қозоғистон ва Ўзбекистон инвесторлари иштирокида икки мамлакат темир йўллари орқали юк ташишни амалга ошириш бўйича қўшма корхона ташкил этиш масалалари муҳокама қилинди.

Кенгашда Молия, Энергетика, Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирликлари, «Қозоғистон темир йўли», «QazaqGaz» миллий компаниялари ва ERG раҳбарлари иштирок этди.

Фото: primeminister.kz

Сўнгги хабарлар