Қозоғистонда 9584 киши пневмониядан азият чекмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 9584 киши пневмониядан азият чекмоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб.

Вазирлик маълумотларига кўра, 1 августидан бошлаб пневмония билан оғриган беморлар сони 9584 кишини ташкил этди. Касаллик туфайли ҳаётдан кўз юмганлар сони 102 кишини ташкил этди.

«Қозоғистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳар куни КВИ ҳақида маълумотларни эълон қилади. Барча маълумотлар вазирликнинг расмий веб-сайтида ва бўлимнинг ижтимоий тармоқларда тарқатилади. Хусусан, беморларнинг умумий сони, ўлим ва жамиятдаги муҳим воқеалар расмий манбалар орқали зудлик билан эълон қилинади. Минтақалардаги вазият тўғрисида маълумот Соғлиқни сақлаш вазирлигининг расмий вакили томонидан ҳафталик брифингда тақдим этилади», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар