+7 (701) 759 90 19
USD 431.07 EUR 485.51
RUB 5.69 CNY 67.47
Янгиликлар

Қозоғистонда 903,9 минг кишига манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатилди

24 Октябрь 11:32
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда 903,9 минг кишига манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатилди

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2021 йил 1 октябр ҳолатига 189,1 минг оиладан 903,9 минг киши манзилли ижтимоий ёрдам олди. Жорий йилда бу мақсадлар учун бюджетдан 83 млрд тенге ажратилди, деб хабар беради Kazinform ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Манзилли ижтимоий ёрдам оиланинг ҳар бир аъзоси аҳоли жон бошига ўртача даромади минтақавий яшаш даражасининг 70 фоизидан кам бўлган фуқароларга тайинланади.

Бундан ташқари, манзилли ижтимоий ёрдамни тақдим этишнинг янги механизмини амалга ошириш доирасида республиканинг барча ҳудудларида кам таъминланган оилаларнинг мактабгача ёшдаги болаларини кафолатланган ижтимоий пакет (кейинги ўринларда - ижтимоий пакет) билан таъминлаш ишлари олиб борилмоқда.

2021 йилнинг 1 октябр ҳолатига кўра, манзилли ижтимоий ёрдам олувчилар сафидаги 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган 230,5 минг нафар болаларга озиқ-овқат ва маиший кимё воситалари тўплами кўринишидаги ижтимоий пакет тайинланди.

Эслатиб ўтамиз, фавқулодда ҳолат режими ва карантин тадбирлари муносабати билан 2020-йилнинг II, III ва IV чоракларида, шунингдек, 2021 йилнинг I ва II чоракларида манзилли ижтимоий ёрдам тайинлаш муддати узайтирилган эди.

Ҳозирги вақтда қозоғистонликлар яшаш жойидаги бандликка кўмаклашиш марказида, шунингдек egov.kz электрон ҳукумат портали орқали манзилли ижтимоий ёрдам тайинлаш учун ариза беришлари мумкин.


Баҳам кўринг:
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив