Қозоғистонда 9 та вилоятдаги 48 та йўл ёпилган

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Об-ҳаво ёмонлашиши туфайли республиканинг барча ҳудудларида шторм ҳақида огоҳлантириш эълон қилинди. Бу ҳақда ҚР Ички ишлар вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Об-ҳаво ёмонлашиши туфайли (қор, бўрон, кўриш имкониятининг чекланиши) юртимизнинг 9 та вилоятидаги 48 та йўл участкаси барча турдаги автотранспорт воситалари учун ёпилди.

Ички ишлар вазирининг кўрсатмасига биноан, полиция ходимлари ва ФВ хизмати ходимлари фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва уларга керакли тезкор ёрдам кўрсатиш учун кучайтирилган иш режимида ишламоқда», - дейилган хабарда.

ИИВ автомобиль йўлларида шароит ўта ноқулай эканлигини маълум қилиб, фуқаролардан йўлга чиқмай туришини сўрайди.


Сўнгги хабарлар