Қозоғистонда 9,3 млндан ортиқ киши коронавирусга қарши эмланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони бўйича статистик маълумотларни эълон қилди, дея хабар беради Kazinform коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиянинг Telegram-каналига таяниб.

7 август ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекциясига қарши биринчи компонент билан 9 564 711 киши ва иккинчи компонент билан 9 343 683 киши эмланди.

«Pfizer» вакцинасининг I дозасини эса 1 235 977 киши, II дозасини эса 1 190 660 киши олган.

Улардан: I-компонентни 872 619 нафар ўсмирлар, 41 515 нафар ҳомиладор аёллар, 145 286 нафар эмизикли аёллар олди.

II-компонентни 855 829 нафар ўсмирлар, 39 252 нафар ҳомиладор аёллар, 141 457 нафар эмизикли аёллар олди.

Сўнгги хабарлар