Қозоғистонда 89 минг оилага «Нурли ер» дастури орқали уйли бўлди берилди
4 Ноябрь 09:47

Қозоғистонда 89 минг оилага «Нурли ер» дастури орқали уйли бўлди берилди

NUR-SULTAN. Kazinform – «Нурли ер» дастури доирасида 89 минг оила уй-жой олди. Бу ҳақда Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги Қурилиш ва уй-жой қурилиши қўмитаси раиси Мархабат Жаимбетов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Нурли ер» дастури 2017 йилдан бери амалга оширилмоқда. 3 йил давомида 36,8 миллион квадрат метр уй-жой ёки 330 минг уй қурилди. 89 мингга яқин оила давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чоралари билан қамраб олинди. Уларга арзон уй-жой ва имтиёзли кредитлар берилди», - деди М.Жаимбетов.

Унга кўра, ўтган йиллар давомида уй-жой қурилишига 3,6 триллион тенгедан ортиқ сармоя киритилган.

«Нурли ер» дастурини амалга оширишга қарийб 919 миллиард тенге давлат сармояси сарфланди. Киритилаётган хусусий инвестициялар ҳажми давлат инвестицияларидан олти баравар кўп. Бу дастурнинг самарадорлигини англатади«, - деди қўмита раҳбари.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Янгиликлар

Архив