Қозоғистонда 81 та мактаб қурилишини ўқув йили бошланишига қадар якунлаш режалаштирилган

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Бугунги кунда аксарият вилоятларда уч сменали ва авария ҳолатидаги мактаблар мавжуд. Бу ҳақда ҚР Таълим-маориф вазири Асхат Аймағамбетов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Таълим-маориф вазирининг сўзларига кўра, жорий йилда маҳаллий ҳокимликлар 225 та мактаб қуришни режалаштирган. Ўқув йили бошланишидан олдин 41 та давлат мактаби ва 40 та хусусий мактаб очиш бўйича ишлар якунланиши керак.

Шунингдек, вазирнинг таъкидлашича, 261 та мактабда капитал таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. 1 сентябрга қадар 213 та мактабда таъмирлаш ишларини якунлаш режалаштирилган.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар