Қозоғистонда 800 мингдан ортиқ киши мунтазам равишда футбол ўйнайди

None
ASTANА. Кazinform - 800 000 дан ортиқ қозоғистонликлар мунтазам равишда футбол ўйнашади. Бу ҳақда Маданият ва спорт вазирлиги Спорт ва жисмоний тарбия қўмитаси раиси Ербол Мирзабўсинов маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Футбол – дунёдаги энг оммабоп спорт тури. Юртимизда 800 мингдан ортиқ киши футбол билан мунтазам шуғулланади. Давлат раҳбари халққа Мурожаатномасида болалар ва оммавий спортга алоҳида эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади. Бугун ташкил этилаётган янги ёшлар футбол лигаси спортчиларнинг оммавий спортдан профессионал спортга ўтишини осонлаштиради. Ўсмирлар футбол лигасини юқори савияда ўтказиш учун Маданият ва спорт ишлари вазирлиги томонидан барча зарур чоралар кўрилади», — деди Ербол Мирзабўсинов пойтахтда ўтказилган матбуот анжуманида.

Аввал хабар берганимиздек, мамлакатда янги ёшлар футбол лигаси ташкил этилган эди.

Лигада мамлакатнинг барча вилоятларидан ёш футболчилар иштирок этишмоқда. Турнирнинг биринчи мавсумида 18 ёшгача бўлган 12 та жамоа иштирок этади.

22 апрел куни «Астана Арена» спорт мажмуасида соат 17:00да футбол бўйича ўсмирлар лигасининг илк учрашуви бошланади.

Муаллиф: Даулет Изтилеу


Сўнгги хабарлар