Қозоғистонда 75 минг тоннадан ортиқ шоколад ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

None
ASTANA. Kazinform – 2022 йилнинг 10 ойи давомида Қозоғистонда 75,7 минг тонна шоколад ва қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқарилди, бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7,2 фоизга кўпдир. Бу ҳақда Kazinform ҚР Миллий статистика бюросига таяниб хабар беради.

Агентлик маълумотларига кўра, 93,4 минг тонна ширинликлар импорт улушига тўғри келди, бу ҳам ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 9,1 фоизга кўпдир. Импорт қилинган маҳсулотлар улуши 55,2 фоизни ташкил этди.

10 ойлик якунларига кўра, ички бозорда 140,2 минг тонна шоколад ва қандолат маҳсулотлари сотилган. Шу билан бирга, 28,9 минг тонна ширинлик маҳсулотлари экспорт қилинди.


clutch.net.ua

Сўнгги хабарлар