Қозоғистонда 75 минг ўқитувчи малака ошириш курсларини тамомлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов 75 минг нафар ўқитувчи малака ошириш курсларини тамомлаганини маълум қилди, дея хабар бермоқда Kazinform.
«Бугунги кунда ўқитувчилик дунёдаги энг шарафли ва муҳим касблардан бири ҳисобланади. Одамда дастлабки билим, кўникма, қобилият ва қадриятларни ўқитувчилар шакллантирадилар. 2021 йилдан буён 75 минг нафар ўқитувчи малака ошириш курсларини тамомлади. Бироқ биринчи ярим йилликда ўқитувчиларнинг миллий малака имтиҳонлари натижалари ачинарли натижаларни кўрсатди»

, — деди Ерали Тоғжанов август конференциясида.

Бош вазир ўринбосари ўқитувчилик нафақат касб, балки юксак масъулиятли вазифа эканлигини таъкидлади.

«Ўқувчи шахсини камол топтиришда ўқитувчи шахси, унинг касбий маҳорати, донолиги, эътиқоди, инсонийлиги катта аҳамиятга эга. «Педагог мақоми тўғрисида»ги қонуннинг ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилиши ўқитувчининг обрў-эътиборини тубдан ошириш имконини берди. Бугунги кунда ўқитувчилар меҳнатлари учун муносиб маош оладилар. Натижада мактабнинг энг яхши битирувчилари касб танлашда педагогик йўналишдаги мутахассисликларни афзал кўраётганига гувоҳ бўлмоқдамиз»

, – деди у.

«Давлат раҳбари 2021 йил 1 сентябрдаги Мурожаатномасида таълим ва тарбия соҳасини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратиб, таълим тизимига малакали педагог кадрлар зарурлигини таъкидлади»

, – дея қўшимча қилди Е.Тоғжанов.

Сўнгги хабарлар