Қозоғистонда 700 га яқин одам коронавирусдан даволанмоқда

None
ASTANA. Kazinform – 8 ноябр ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирус инфекциясидан 693 киши (-553+ ва 140 КВИ-) даволанмоқда, дея хабар беради Kazinform.

ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, улардан 82 нафари шифохоналарда, 611 нафари амбулатор шароитда даволанмоқда.

«КВИ юқтирганлар орасида 8 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир, 1 киши ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.

Шунингдек, бугунги кунда коронавирусга қарши вакцинанинг I компонентини 10 844 185 киши, II компонентини эса 10 607 287 киши олган. Ревакцинациядан ўтганлар сони 5 630 150 нафарни ташкил этади.

Сўнгги хабарлар