Қозоғистонда 70 мингдан ортиқ оила уй-жой ижараси учун субсидия олади

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform - Уй-жой ижарасини бюджетдан субсидиялаш 10 йил ичида 500 мингдан ортиқ қозоғистонликнинг уй-жой муаммосини ҳал қилади. Бу ҳақда Қозоғистон Бош вазири Алихан Смаилов Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Фуқаролар фаровонлигини ошириш давлат сиёсатининг энг муҳим вазифасидир. Бу мақсадни амалга оширишнинг устувор йўналишларидан бири – арзон уй-жой. Умуман олганда, қурилиш соҳаси ижобий динамикани кўрсатмоқда ва йилдан-йилга ўсиб бормоқда. Ўтган йил якунларига кўра, 17,1 миллион квадрат метр уй-жой қурилди. Уй-жой қурилишига қарийб 2,4 триллион тенге сармоя киритилди. Бироқ, оддий аҳолининг аксарияти уй-жой олиш имконига эга эмас», - деди Бош вазир.

Унга кўра, уй-жой олиш учун навбатда турганлар сони йил сайин ортиб бормоқда.

– Шу муносабат билан Президентимиз топшириғига кўра уй-жой сиёсатига янгича ёндашувлар ишлаб чиқилди.

«Otbasy bank»га алоҳида ўрин берилган. Бу уй-жойга муҳтож фуқаролар учун навбатларни шакллантириш ва улар учун арзон уй-жойларни сотиш бўйича ягона оператор бўлади», — деди Алихан Смаилов.

«Қонунчилик ислоҳоти доирасида уй-жойларни мутаносиблик асосида сотиш, ижара ҳақининг бир қисмини субсидиялаш ва қишлоқ жойларда уй-жой қуриш механизмлари жорий этилади.

Бундан ташқари, Давлат раҳбари топшириғига мувофиқ, ижара тўловининг бир қисмини субсидиялаш механизмини жорий этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.

70 мингдан ортиқ эҳтиёжманд оилалар ушбу механизм билан қамраб олинади. Улар уй сотиб олиш учун ижара пулларини тежашлари мумкин.

Умуман олганда, янги ёндашувлар 10 йил ичида уй-жой кутаётган ярим миллиондан ортиқ аҳолининг уй-жой муаммосини ҳал қилади ва давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг адолатли, шаффоф ва қулай тизимини яратади», - деди Бош вазир.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай


Сўнгги хабарлар