Қозоғистонда 7 ойда 7,7 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform - Жорий йилнинг январ-июл ойларида Қозоғистонда қурилиш ишлари 8,6 фоизга ошди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«Йил бошидан буён қурилиш ишлари ҳажми 8,6 фоизга ошди, 17 та ҳудудда ўсиш қайд этилди. Хусусан, қурилиш-монтаж ишларининг энг юқори ўсиши Алмати, Ақмола ва Улитау вилоятлари, Чимкент шаҳрида кузатилди. Қурилиш ишлари ҳажмининг қисқариши Манғистау, Абай ва Жетису вилоятларида кузатилди», — деди Миллий иқтисодиёт вазири бугунги Ҳукумат йиғилишида.

Унга кўра, январ-июл ойларида 7,7 миллион квадрат метр уй-жой фойдаланишга топширилди, аммо бу 2021 йилнинг шу даврига нисбатан 0,8 фоизга камдир. 14 та ҳудудда ижобий ўсиш кузатилди. Энг юқори кўрсаткичлар Туркистон, Павлодар ва Қостанай вилоятлари, шунингдек, Чимкент шаҳрида қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, Ҳукумат январ-июл ойларида Қозоғистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши якунларини кўриб чиқмоқда.

Алибек Қуантиров йиғилишда Қозоғистон иқтисодиёти етти ойда 3,3 фоизга ўсганини қайд этди.

Сўнгги хабарлар