Қозоғистонда 7 фоизлик имтиёзли ипотека дастури давом эттирилиши мумкин

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Ерали Тоғжанов Ҳукумат йиғилишидан сўнг ОАВ вакилларининг саволларига берган жавобида «7-20-25» дастури давом эттирилиши мумкинлигини айтди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«7-20-25» дастурини давом эттириш мумкин, деб ўйлайман. Ва бюджетнинг имкониятини айтиш учун ҳисоблаш керак. Лекин бу осон муаммо эмас», - деди Бош вазир ўринбосари.

Шунингдек, у «Байтерек» миллий бошқарув холдинги бошқаруви раиси Қанат Шалапаевнинг тижорат ипотекалари фоиз ставкасини субсидиялаш ҳақидаги таклифига ҳам ўз муносабатини билдирди.

«Бу масала бўйича ҳали қарор қабул қилинаётгани. Таклифлар киритиляпти. Ҳар ким аниқ таклиф қилиш ҳуқуқига эга», - деди Бош вазир ўринбосари.

Эслатиб ўтамиз, Ҳукумат йиғилишида «7-20-25» ўрнига янги ипотека дастурини ишга тушириш таклиф қилинган эди.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар