Қозоғистонда «7-20-25» дастури қачон тугайди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform- «7-20-25» дастури учун бюджетдан ажратилган 1 триллион тенгенинг 36,2 фоизи ўзлаштирилди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий банки матбуот хизмати Kazinform саволига жавобан маълум қилди.

«7-20-25» дастури бўйича кредитлашнинг индикатив ҳажми 1 триллион тенге этиб белгиланди. Дастур кредитга ажратилган маблағ тўлиқ фойдаланилгунча давом этади. Дастур ишга туширилгандан буён 367 миллиард тенге миқдорида кредитлар берилди. Натижада 30 мингдан ортиқ оила хусусий уй-жой олди. Шу тариқа, бугунги кунга қадар дастурнинг 36,2 фоиз мақсадларига эришилди «, - дейилади банк жавобида.

Банк матбуот хизматининг хабар беришича, 2018 йилдан 2021 йил июлгача хусусий ишлаб чиқарувчилар 290 873 та уй қурган. Улардан атиги 10,3 фоизи «7-20-25» дастури бўйича сотиб олинган.

«Қурилган уй -жойларнинг 80 фоизга яқини қурилиш босқичида аҳоли томонидан сотиб олинишини, шунингдек, бозорнинг уй-жой сотишидаги дастурнинг улушини ҳисобга олсак, мақсадга эришиш учун узоқ вақт керак бўлади. – деб жавоб берди Миллий банк мутахассислари.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар