Қозоғистонда 7-20-25 дастури давом эттирилиши режалаштирилган

None
ASTANA. Кazinform - Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири ўринбосари Еркебулан Даулбаев Қозоғистонда 7-20-25 ипотека дастурини давом эттириш режалаштирилаётганини маълум қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

«Давлат раҳбарининг Сайловолди платформасида эълон қилинган топшириғига кўра, 7-20-25 дастурини давом эттириш режалаштирилган, аммо менимча, тўлиқ маълумотни Миллий банкдан олган маъқул», — дея изоҳ берди Еркебулан Даулбаев. Сенатдаги Ҳукумат соатидан кейин журналистларга.

Октябр ойида Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазири Қайирбек Ўскенбаев Қозоғистон 7-20-25-га муқобил бўладиган янги ипотека дастурини тақдим этишни режалаштираётгани ҳақида хабар берган эди.

Муаллиф: Ақбота Кузекбай

Сўнгги хабарлар