Қозоғистонда «7-20-25» дастури бўйича 82 мингдан ортиқ ариза қабул қилинди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонда «7-20-25» дастури бўйича кредит олиш учун 82 661 та ариза қабул қилинди, дея хабар беради Kazinform Қозоғистон Миллий банки матбуот хизматига таяниб.

«2021 йил 23-декабр ҳолатига кўра, «7-20-25» дастури доирасида умумий қиймати 1,04 триллион тенгега тенг кредит олиш учун 82 661 та ариза қабул қилинди. Улардан 594,5 миллиард тенгега тенг 47,2 мингта кредит маъқулланди», — дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу дастур доирасида уй-жой фақат барқарор даромадга эга бўлган ва ариза бериш вақтида ўз уйига эга бўлмаган Қозоғистон фуқароларига берилади. Дастур бўйича фоиз ставкаси йилига 7 фоизни ташкил этади. Ипотека кредити бўйича дастлабки тўлов - 20% дан бошланади. Кредит муддати - 25 йил.

Сўнгги хабарлар