Қозоғистонда 650 бола коронавирусдан даволанмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Айни пайтда Қозоғистонда 11 218 киши коронавирусдан даволанмоқда. Улар орасида 650 нафари гўдак, деб хабар беради Kazinform Соғлиқни сақлаш вазирлигининг Telegram-каналига асосланиб.

Хабарда айтилишича, бугунги кунда мамлакатда 3 289 бемор касалхонага ётқизилган. 7 929 киши амбулатория шароитида даволанмоқда. «Умуман, 211 кишининг аҳволи оғир. Шундан 28 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир. 24 бемор нафас олиш аппаратига уланган», - дейилади хабарда.

Сўнгги хабарлар