Қозоғистонда 622 мингдан ортиқ кишига манзилли ижтимоий ёрдам кўрсатилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 2022 йил 1 август ҳолатига кўра, 121,1 минг оилага - 622,6 минг кишига манзилли ижтимоий ёрдам тайинланган. Жорий йилда бу мақсадлар учун бюджетдан 83,8 миллиард тенге ажратилди, дея хабар беради Kazinform.

«МИЁ жон бошига ўртача даромади ҳар бир оила аъзоси учун минтақавий энг кам яшаш даражасининг 70 фоизидан кам бўлган фуқароларга берилади. Бундан ташқари, мамлакат барча ҳудудларида кам таъминланган оилаларнинг мактабгача ёшдаги болаларини кафолатланган ижтимоий пакет билан таъминлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда», — дейилади ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги ахборотида.

Вазирлик маълумотларига кўра, 2022 йил 1 август ҳолатига кўра, ижтимоий ёрдам олувчилар орасидан 1 ёшдан 6 ёшгача бўлган 169 минг 500 нафар болага озиқ-овқат ва маиший кимё воситалари тўплами кўринишидаги ижтимоий пакет тақдим этилган.

Сўнгги хабарлар