Валюталар курси:
    usd/kzt 436.29 eur/kzt 492.83

    rub/kzt 5.92 cny/kzt 68.48
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : 0 °С
Алматы: 4 °С

Қозоғистонда 6 ойда  39 мингдан зиёд транспорт ишлаб чиқарилди

27 Июль 16:40

NUR-SULTAN. Kazinform - 2021 йилнинг биринчи ярим йиллигида Қозоғистон ҳудудида умумий қиймати 319 млрд теңгега 39 662 техника ишлаб чиқарилди, деб хабар беради ҚР Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизмати.

Шу жумладан:

Енгил автомобиллар- 34 767;

Юк машиналари - 4 268;

автобуслар – 552;

ихтисослаштирилган техника – 75 .

Ярим йилликда Қостанайдаги «СарыарқаАвтоПром» 23 958 техника ишлаб чиқарди.

Алматидаги Hyundai Trans Kazakhstan компанияси 12 319 енгил автомобил ишлаб чиқарди.

Семейдаги СемАЗ 2133 техника ишлаб чиқарди.

Кокшетау Камаз-Инжиниринг 704 юк машинасини ишлаб чиқарди.

Hyundai Trans Auto заводи 433 техника, Daewoo Bus Kazakhstan 96 автобус ишлаб чиқарди.

Бундан ташқари, расмий дилерлар 56,4 янги енгил ва тижорат автомобилларини сотди.

Энг кўп сотилган автомобилларнинг дастлабки учлигида Chevrolet 14754 автомобил билан етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўринда Hyundai - 12 238, учинчи ўриндаги Kiaнинг 6 ойда 4 097 автомобили сотилган.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар