Қозоғистонда 6 миллиондан ортиқ кишининг даромади ортади
2 Январь 13:04

Қозоғистонда 6 миллиондан ортиқ кишининг даромади ортади

NUR-SULTAN. Кazinform – 2022 йилда 6,7​​миллион қозоғистонликнинг даромади ортади. Бу ҳақда Қозоғистон Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«2022 йил 1 январдан бошлаб яшаш минимуми ва бир ойлик ҳисоб-китоб миқдорининг ошиши давлат бюджетидан пенсия ва нафақа олувчи 5,1 миллион кишининг даромадини, энг кам иш ҳақининг оширилиши эса иқтисодиётнинг барча тармоқларида меҳнат қилаётган 1,6 миллион кишининг даромади ошишини таъминлайди», — дейилади вазирлик хабарида.

Фуқароларни қўллаб-қувватлаш учун давлат бюджетидан ижтимоий тўловлар миқдорини аниқлаш мақсадида Қозоғистонда яшаш минимуми ва бир ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи қўлланилади. Яшаш минимуми ва бир ойлик ҳисоб-китоб кўрсаткичи ҳар йили инфляциянинг прогноз қилинадиган даражасини ҳисобга олган ҳолда белгиланади.

«Шундай қилиб, Ҳукумат доимий равишда аҳоли турмуш даражасининг пасайишига йўл қўймаслик чораларини кўрмоқда. Масалан, 2020 йилда мамлакатдаги эпидемиологик вазият туфайли яшаш минимуми ва бир ойлик ҳисоб-китоб миқдори икки баробарга, жами 10 фоизга оширилди. Жорий йилда улар 5 фоизга индексация қилинди ва яшаш минимуми ва БҲМ мос равишда 34 302 тенге ва 2 917 тенгени ташкил этди «, - дейиди Меҳнат вазирлиги хабарида.

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 январдан бошлаб яшаш минимуми ва бир ойлик ҳисоб-китоб миқдорини 5 фоизга индексация қилиш режалаштирилган. Натижада, яшаш минимуми миқдори 36 018 тенгени, БҲМ эса 3 063 тенгени ташкил этади.


Янгиликлар

Архив