USD 434.24 EUR 492.69
RUB 5.67 CNY 68.46
Янгиликлар

Қозоғистонда 6 фоизлик имтиёзли кредитлар берилиши рост гап

30 Ноябрь 18:52
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда 6 фоизлик имтиёзли кредитлар берилиши рост гап

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон Аграр кредит корпорацияси мамлакат ҳудудларидаги тадбиркорлик субъектларини микрокредитлаш учун 22,5 млрд тенге маблағ ажратди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар
Қозоғистонда жорий йилда қишлоқ хўжалиги  экинларини 13,5 минг гектардан ортиқ майдонга кўпроқ экиш мўлжалланмоқда Қозоғистон ва Россия овсил касаллиги туфайли чорва моллари ва чорвачилик маҳсулотларини ташишга чеклов киритди 2022 йилда Қозоғистон уруғлик ва ўғит сотиб олиш учун 70 млрд тенге сарфлайди

Имтиёзли кредит шаклида ажратилаётган маблағлардан тадбиркорлик фаолиятини энди бошлаган тадбиркорлар, кичик бизнес, оилавий ва ижтимоий тадбиркорлик субъектлари имтиёзли фоиз ставкасида фойдаланиши мумкин.

Аграр кредит корпорацияси кичик молия ташкилотлари учун кредит линияларини очди, улар аллақачон ҳудудлардаги тадбиркорларни молиялаштирмоқда.

Имтиёзли кредитлаш дастури янги иш бошлаган тадбиркорларнинг молиялаштиришдан фойдаланишини осонлаштиради.

Кредит муддати беш йилгача, чорвачилик соҳасида етти йилгача берилади.

Мутахассисларнинг фикрича, пасайтирилган фоиз ставкаси ва қулай муддат бизнесингизни ривожлантириш учун идеал комбинациядир.

Ажратилган 22,5 миллиард тенгедан «Аграр кредит корпорацияси» АЖ микромолия ташкилотларининг умумий суммаси 4,7 миллиард тенгедан ортиқ маблағга аризаларни қабул қилиб бўлди. Шундан 2,6 миллиард тенгедан зиёди кредитлар берилди.

Аграр кредит корпорацияси кенг доирадаги тадбиркорлик субъектларини арзон молиялаштиришга ёрдам беради. Бу қишлоқларда фуқаролар фаровонлиги даражасини оширмоқда – иш ўринлари яратилмоқда, янги ишлаб чиқаришлар очилмоқда, хизмат кўрсатиш ва бошқа соҳалар ривожланмоқда.



Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив