Қозоғистонда 6-8 январ кунлари қор ва бўрон бўлиши кутилмоқда

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – 6 январдан бошлаб Скандинавия минтақаларидан келаётган навбатдаги циклон республиканинг аксарият ҳудудларида об-ҳавога таъсир кўрсатиб, ўз йўлида ёғингарчилик, асосан қор ёғиши, қор бўрони билан кучайган шамол, шунингдек, ҳаво ҳароратининг бироз ошишига олиб келади, деб хабар беради Kazinform Қазгидрометга таяниб.

Республикада туман тушиши, музлаш кутилмоқда. Ғарб ва шимоли-ғарбий ҳудудларда ҳаво ҳарорати кечаси 0-8 совуқгача, республика шимоли ва марказида 5-15 даражагача кўтарилади.


Сўнгги хабарлар