Қозоғистонда 5G тармоқларини яратиш учун қандай имтиёзлар берилиши аниқланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Миллий иқтисодиёт вазири Руслан Даленов парламентнинг ялпи мажлисида 5G алоқасининг янги турини яратишда қандай имтиёзлар берилишини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Бугун ялпи мажлисда «Қозоғистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига солиқ солиш ва инвестиция муҳитини яхшилаш бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги» қонун лойиҳаси муҳокама қилинмоқда.

«5G алоқасининг янги турини яратишга ва сунъий интеллектни ривожлантиришга инвестицияларни жалб қилиш учун 5 йил давомида радиочастота спектридан фойдаланиш ставкаларини 10 бараварга камайтириш таклиф қилинмоқда», - деди вазир.

Бундан ташқари, хизматлар ва товарларни жисмоний шахсларга электрон равишда сотадиган хорижий интернет-компаниялар қўшимча қиймат солиғини тўлашлари шарт.

Аввал хабар берганимиздек, яқинда «Қазақтелеком» АК раҳбари Куанишбек Есекеев 5G юқори тезликдаги интернетни жорий этиш жараёни ҳақида изоҳ берди. Шу муносабат билан у телеком операторлари янги технологияларни ривожлантиришга маблағ сарфлашини айтди.

Сўнгги хабарлар