Қозоғистонда 5000 дан ортиқ ОАВ рўйхатга олинган

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Ахборот ва жамиятни ривожлантириш вазири Асқар Омаров Ҳукумат йиғилиши чоғида маҳаллий медиа-индустрия фаол ривожланиш босқичида эканлигини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Маҳаллий медиаиндустрия фаол ва сифатли ривожланиш босқичида. Бугунги кунга қадар мамлакатимизда 5000 дан ортиқ оммавий ахборот воситалари рўйхатга олинган бўлиб, ҳар йили уларнинг сони фаол ўсиб бормоқда»,- деди Асқар Омаров.

Вазирнинг таъкидлашича, бугунги кунда оммавий ахборот воситаларида қозоқ ва рус тиллари энг кўп қўлланилишини, уларнинг умумий сони 1852 тани, рус тилидаги оммавий ахборот воситалари — 853 тани, қозоқ тилида — 693 тани, уч тилда ва кўпроқ (бошқа тилларда) – 1512 тани ташкил этади.

«Оммавий ахборот воситаларининг сони, уларнинг тарқалиш ҳудуди, нашр тиллари хилма-хиллиги билан бирга этник гуруҳнинг ихчам истиқомат қиладиган жойларида эмас, балки бутун республика бўйлаб тарқалаётгани ҳам кенгайиб бормоқда. Шу билан бирга, Қозоғистон Республикасининг «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида»ги қонунига кўра, оммавий ахборот воситалари маҳсулотини чиқариш ёки тарқатишни тўхтатиб туриш, тугатиш мулкдорнинг ёки суднинг қарори билан мумкин. Қонуннинг ушбу банди оммавий ахборот воситаларининг институционал ҳимояси етарли даражада юқори эканлигини кўрсатади», - дея қўшимча қилди Асқар Омаров.
Сўнгги хабарлар