Қозоғистонда 50 нафар энг яхши олимга 6 миллион тенгедан мукофот берилади

None
ASTANA. Kazinform - Қозоғистон Республикаси Фан ва олий таълим вазирлиги «Энг яхши тадқиқотчи» йиллик мукофоти учун танлов эълон қилди, дея хабар беради Kazinform вазирликнинг Facebook саҳифасига ҳавола қилиб.

Танлов якунига кўра, мамлакатнинг энг яхши олимларига 50 та соврин топширилади. 1 мукофот миқдори 2000 БҲМ (6 126 000 тенге).

Танловдан кўзланган мақсад мамлакат илм-фани ривожига катта ҳисса қўшган олимлар, олимлар меҳнатини рағбатлантиришдан иборат.

Танловда иштирок этиш учун аризалар вазирликнинг scicontest2022.iac.kz ахборот тизими орқали 3 декабрга қадар электрон шаклда қабул қилинади.

Мукофотга даъвогарларнинг илмий ютуқлари илмий даража, илмий унвон, илмий нашрлар, монографиялар, илмий лойиҳа ва дастурларни бошқариш каби мезонлар бўйича баҳоланади. Шу билан бирга, охирги йилда университетда камида битта фан бўйича дарс ўтган бўлиши, шунингдек, сўнгги 3 йил давомида фалсафа доктори (PhD) ёки ушбу соҳа бўйича докторлик диссертациясини ҳимоя қилган бўлиши ёки илмий тадқиқотларининг сифати, самарадорлиги ва таъсирини оширишга қаратилган ижтимоий йўналишда иш олиб борган бўлиши шарт. Шунингдек, танлов иштирокчилари илмий ишланмаларни ишлаб чиқаришга жорий этиш натижаларини тақдим этишлари шарт.


Фото: facebook.com/gylym.jogarybilim


Сўнгги хабарлар