Қозоғистонда 5 йилда ялпи қишлоқ хўжалиги маҳсулоти ҳажми 2 баробар ошди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 5 йил ичида қишлоқ хўжалиги капиталига инвестициялар оқими 3 баробар ошди. Бу ҳақда ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

«Агросаноат комплексини ривожлантириш соҳасида амалга оширилаётган сиёсат, биринчи навбатда, озиқ-овқат маҳсулотларини реал таъминлашга қаратилган. Умуман олганда, кейинги йилларда давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг амалга оширилиши туфайли республика агросаноат мажмуасини ривожлантиришда ижобий суръат кузатилмоқда. Масалан, сўнгги 5 йилда қишлоқ хўжалиги жами маҳсулоти ҳажми икки баробарга ўсди ва 7,4 триллион тенгени (2016 йилда 3,7 триллион тенге) ташкил қилди», — дейилади вазирлик хабарида.

Вазирлик маълумотларига кўра, қишлоқ хўжалигининг асосий капиталига инвестициялар оқимининг барқарор тенденцияси сақланиб қолмоқда.

Шунингдек, 5 йил давомида қишлоқ хўжалигининг асосий капиталига йўналтирилган инвестициялар оқими 3 баробарга ошди ва 2021 йилда 773,2 миллиард тенгени ташкил этди. 2021 йил якунларига кўра, меҳнат унумдорлиги 3,3 миллион тенгега етди ёки беш йил аввалгига нисбатан 2,4 баравар ўсди (2016 йилда – 1,4 миллион тенге).


Сўнгги хабарлар