Қозоғистонда 5 та нефт ва газ кимё заводи қурилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 2025 йилга қадар 5 та нефт ва газ-кимё заводлари қурилиши якунланади. Бу ҳақда ҚР Энергетика вазирлиги раҳбари Нурлан Ноғаев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
Давлат раҳбари Қозоғистон Ҳукуматининг кенгайтирилган йиғилишида нефт-газ ва кимёвий моддалар ишлаб чиқаришни жадаллаштириш, шунингдек потенциал инвесторлар учун жозибали шароитлар яратиш чораларини кўриш вазифасини қўйди.
Ушбу масалани ҳал қилиш йўли қуйидагича таклиф этилади: бу йил нефт-газ кимё маҳсулотларини ривожлантириш бўйича 2025 йилгача миллий лойиҳани ишлаб чиқиш режалаштирилган, бу муаммоларни ҳал қилишга йўналтирилган ҳолда саноатни реал ривожланишига имкон беради.
Хусусан: нефт-газ кимё лойиҳалари учун хомашё етказиб бериш, нефт-газ кимё кластерларини яратиш; кейинги тақсимотни ривожлантириш.
«Ушбу чора-тадбирлар 2025 йилгача 5 та завод қурилишини якунлашга имкон беради», - деди Н. Ноғаев.
Муаллиф: Руслан Ғаббасов
- Қозоғистонда 21,1 млн тонна нефт ишлаб чиқарилди
- Қозоғистон ОПЕК + келишуви асосида нефт қазиб олишни кўпайтирмоқчи
- Қозоғистонда 2030 йилга қадар энергетика соҳасига 15 миллиард доллар сармоя киритилади
- Қозоғистон Ядро синовларини тақиқлаш ташкилоти комиссиясининг ишчи гуруҳига раислик қилди
-
Қозоғистонда уран қазиб олиш 24 баравар ошди