USD 434.34 EUR 491.93
RUB 5.56 CNY 68.67
Янгиликлар

Қозоғистонда 5 та хорижий университетнинг филиаллари очилади

13 Январь 17:30
Баҳам кўринг:
Қозоғистонда 5 та хорижий университетнинг филиаллари очилади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон таълим ва фан вазири Асхат Аймағамбетов Президент топшириқларини бажариш бўйича қандай ишлар амалга оширилишини айтди, деб хабар беради Kazinform.

Ўхшаш янгиликлар

Унга кўра, кадрлар етишмаслиги, таълим сифати бўйича катта тафовут мавжуд ҳудудларга илғор ўқитувчиларни жалб этиш бўйича катта ишлар амалга оширилади.

«Яна бир йўналиш – Қозоғистонда 5 та хорижий университетнинг филиалларини очиш. Ушбу тадбир маҳаллий университетлар ўртасидаги рақобатни ҳам оширади. Бу борадаги ишларни бошлаб юборганимизни алоҳида таъкидламоқчиман. 2021 йил сентабр ойида Британиянинг Де Монтфорт Лестер университетининг (De Montfort University Leicester) филиали очилди. Бундан ташқари, Қозибаев университетини Аризона университетига ишончли бошқарувига ўтказиш масаласи кўриб чиқилмоқда. Мамлакатимизнинг ғарбий ҳудудларида ёшларнинг олий таълим олиш имкониятларини кенгайтириш мақсадида у ерда иккита етакчи хорижий техника олий ўқув юртларининг филиаллари очилади. Шунингдек, Давлат раҳбари топшириғига асосан Россияда энг яхши техник олий ўқув юрти филиалини очиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Жаҳон даражасидаги бошқа университетларнинг филиалларини очиш бўйича ишлар олиб борилмоқда», — деб ёзди Асхат Аймағамбетов Facebook саҳифасида.


Баҳам кўринг:
Ўхшаш янгиликлар
Мавзуга оид
Фикр қолдириш
+7
Жўнатиш
Онлайн ходимлар

Архив