Қозоғистонда 5 мингдан зиёд қишлоқ кенг полосали Интернет билан таъминланади

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform –Қозоғистонда йил охирига қадар кенг полосали Интернет билан таъминланган қишлоқлар сони 5 163 тага етказилади. Бу ҳақда Ҳукумат мажлисида ҚР Рақамли ривожланиш, инновациялар ва аэрокосмик саноат вазири Асқар Жумағалиев маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

«18 миллион аҳоли истиқомат қилувчи 118 та шаҳар ва 4 235 қишлоқ аҳоли пунктлари аллақачон 3G/4G тармоғига уланган. Йил охирига қадар мобил кенг полосали уланиш имкониятига эга (масалан, Интернетга кенг полосали уланиш имконияти мавжуд) қишлоқлар сони 5 163 тага кўпаяди. Бунинг учун мамлакат раҳбарияти топшириғи билан телекоммуникация операторлари томонидан амалга оширилаётган 2 та йирик лойиҳа бошланди», - деди Асқар Жумағалиев.

«Қазақтелеком» АЖ ҳамда «Транстелеком» АЖ ва «SilkNetCom» МЧЖдан ташкил топган консорциум шу йил охирига қадар 1 250 қишлоққа оптик толали алоқа линиясини етказиб беради. 20 апрел ҳолатига кўра, 637 та қишлоққа «оптика» келтирилган.

«Қазақтелеком» АЖ бошқаруви раиси Қуанишбек Есекеев таъкидлаганидек, бугунги кунда компания 373 та қишлоқ аҳоли пунктларини ОТАЛ тизимига улаган.

«Мамлакатимизнинг барча ҳудудларида фавқулодда ҳолат ва карантин тадбирлари жорий қилинишига қарамай, биз белгиланган тартибда ишламоқдамиз. Лойиҳа доирасида 828 қишлоқдан 400 таси апрел ойининг охирига қадар, май ойи охирида яна 50 та қишлоқ қамраб олинади. Айни пайтда Қозоғистоннинг ўнта вилоятида «оптика« ётқизиш ишлари олиб борилмоқда», - деди у.

Сўнгги хабарлар