Қозоғистонда 5 200 нафар коллеж ўқитувчилари илк марта йирик корхоналарда амалиёт ўташди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистон коллежларининг 5200 нафар ўқитувчиси ўз малакасини ошириш мақсадида йирик корхоналарда амалиёт ўташди, деб хабар беради Kazinform.

Ўтган йили Таълим ва фан вазирлиги томонидан коллеж ўқитувчиларини синфда эмас, балки тармоқ корхона ва муассасалари базасида янги технологиялар бўйича ўқитиш бўйича музокаралар олиб борилиб, келишувларга эришилди. Натижада ўқитувчилар «АрселорМиттал» АЖ, «АгромашХолдинг» АЖ, «ҚазТрансГаз Аймақ» АЖ, «ҚазАтомӨнеркәсіп» Манғистау атом энергетикаси комбинати, «Астана электротехникалық зауыты» МЧЖ ва бошқа корхоналарда амалиёт ўташди.

Ўқитувчиларнинг таъкидлашича, ўқитишнинг бундай формати иш берувчиларнинг коллеж битирувчиларига қўядиган талаблари билан яқиндан танишиш, иш берувчилар эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда ўқув дастурлари ва усулларини қайта кўриб чиқиш имконини беради.

«7 йилдан буён махсус фанлар ўқитувчиси бўлиб ишлайман. Биринчи марта бундай форматда курс ўтаяпман. Ташкилотчилар бизга амалий билим олиш имкониятини беришди. Алмати электромеханика заводида амалиёт ўтаганман. Амалиёт давомида иш жараёнини ўргандим ва корхона ходимларига раҳбарлик қилдим, коллеждаги дарсларимда қўллашим мумкин бўлган билимларга эга бўлдим. Ўйлайманки, бу тажриба ўқитувчиларга таълим дастурлари мазмунини тушунишга ёрдам беради. Яъни, биз ўқувчиларга нафақат назарий, балки амалий билим ҳам берамиз», – дейди Алмати давлат электромеханика коллежи махсус фанлар ўқитувчиси Айдана Жумамуратова.

Эслатиб ўтамиз, амалиётни нафақат ўқитувчилар, балки коллеж раҳбарлари ҳам ўтаган. Кадрлар малакасини оширишнинг ушбу формати давом эттирилади.

Сўнгги хабарлар