Қозоғистонда «5-10-20» дастури орқали уй олиш шартлари маълум бўлди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистоннинг «Тұрғын үй құрылыс жинақ банкі» «Нурли ер» дастурининг янги йўналиши сифатида «5-10-20» пилот лойиҳасини амалга оширади, деб хабар беради Kazinform банк матбуот хизматига таяниб.

Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев топшириғига биноан, «Тұрғын үй құрылыс жинақ банкі» (Байтерек холдинги шўба корхонаси) «Нурли ер» дастурининг янги йўналишини ишлаб чиқишни бошлади.

Янги пилот лойиҳада фуқароларга уй-жой сотиб олиш учун 5-10-20 форматида кредит бериш кўзда тутилган. Яъни:

- кредит ставкаси 5%;

- бошланғич бадал 10% дан;

- кредит муддати - 20 йилгача.

«5-10-20» пилот лойиҳасида маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларида рўйхатга олинган фуқаролар иштирок этишлари мумкин.
Сўнгги хабарлар