Қозоғистонда 480 минг тоннадан ортиқ гуруч йиғиб олинди – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Фото:
ASTANA. Kazinform - Қозоғистонда жорий мавсумда қанча гуруч йиғиб олингани ҳақида ҚР Қишлоқ хўжалиги вазири Ербол Қарашўкеев маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қизилўрда вилояти бўйича 444,6 минг тонна гуруч йиғиб олинди. Ҳокимлик маълумотларига кўра, республика бўйича 486 минг тонна йиғиб олинган.

«Янги ҳосилни йиғиб олишдан олдин 56,6 минг тонна зарур бўлган ҳолда, ички бозорда гуруч захираси 81,1 минг тоннани, шу жумладан, бозордаги тайёр маҳсулот захираси 27,7 минг тоннани ташкил этади. Захирада 111,3 минг тонна гуруч мавжуд бўлиб, қайта ишлашдан кейин бу 53,4 минг тонна гуручга тенг»

, - деди Ербол Қарашўкеев.

Давлат назорат қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг январидан 25 декабрига қадар 86,4 минг тонна гуруч экспорти учун фитосанитария сертификатлари берилган. Давлат даромадлари қўмитасининг статистик ва тезкор маълумотларига кўра, 109 минг тонна гуруч экспорт қилинган.

«Захираларнинг умумий ҳажми янги ҳосил етиштирилгунга қадар аҳолининг гуручга бўлган эҳтиёжини қондириш имконини беради»

, - деди Ербол Қарашўкеев.

Муаллиф: Серик Сабеков


Сўнгги хабарлар