Қозоғистонда 4429 та қишлоқ марказлашган сув таъминоти билан таъминланган

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистонда 4429 қишлоқ марказлаштирилган сув таъминоти билан таъминланган. Бу ҳақда Миллий иқтисодиёт вазири Алибек Қуантиров Мажилисдаги Ҳукумат соатида «Ауыл – Ел бесігі» лойиҳаси муҳокамаси чоғида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«2022 йил 1 январ ҳолатига кўра, республикада 6293 та қишлоқ аҳоли пункти мавжуд бўлиб, уларда 7,8 миллион аҳоли истиқомат қилади. Шу билан бирга, 4 минг 429 қишлоқ марказлаштирилган сув таъминоти, 5 минг 535 қишлоқда туман марказига асфалт йўл, 3 минг 738 қишлоқда маданият, 4 минг 553 қишлоқда таълим, 5 минг 195 қишлоқда соғлиқни сақлаш, 4 минг 23 қишлоқда спорт иншоотлари мавжуд», — деди А. Қуантиров.

Унга кўра, 2019-2021 йилларга 206 миллиард тенге ажратилган ва 2,6 мингдан ортиқ лойиҳа амалга оширилган.

«Бу 250 та уй-жой коммунал хўжалиги, 676 та ижтимоий инфратузилма объекти ва 1,7 мингдан ортиқ транспорт инфратузилмаси объектини модернизация қилиш имконини берди. Умуман олганда, 2021 йилда «Ауыл – Ел Бесігі» лойиҳасини амалга ошириш учун республика ва маҳаллий бюджетлардан 126,3 миллиард тенге йўналтирилди. Бу маблағлар ҳисобидан 1000 дан ортиқ лойиҳа амалга оширилиб, 480 та қишлоқ инфратузилмаси модернизация қилинди», - деди вазир.

Аввал хабар берганимиздек, «Ауыл – Ел бесігі» лойиҳаси доирасида ривожланиш салоҳиятига эга 3,5 минг қишлоқ танлаб олинган эди.

2019 йилдан мамлакатда «Ауыл – Ел бесігі» дастури ишга туширилди.

Ундан кўзланган асосий мақсад қишлоқ аҳолиси ҳаётини яхшилашдан иборат. Йўл қурилиши, сув таъминоти, соғлиқни сақлаш, таълим, маданият, спортни реконструкция қилиш ва янги иншоотлар қуриш, янги иш ўринлари яратиш – буларнинг барчаси мазкур дастур ижросини назарда тутади.


Сўнгги хабарлар