Қозоғистонда 4 журналист коронавирус юқтиришди - Соғлиқни сақлаш вазирлиги

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда тўрт журналист коронавирус билан касалланган. Бу ҳақда Қозоғистон бош давлат санитария врачи Айжан Есмағамбетова маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Биздаги маълумотларга кўра, юқтирганлар орасида тўрт нафар журналист ҳам бор. Улар беморлар билан алоқада бўлишган. Ҳозирда ушбу журналистларнинг ҳолати қониқарли», - деди Айжан Есмағамбетова онлайн-матбуот анжуманида.

Эслатиб ўтамиз, Айжан Есмағамбетова бунгача, май ойи охирига келиб мамлакатда коронавирус билан касалланганлар сони 5,3 мингга етиши мумкинлиги ҳақида хабар берган эди.


Муаллиф: Руслан Ғаббасов


Сўнгги хабарлар