Қозоғистонда 4 фоизли автокредитнинг баъзи шартлари ўзгарди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – Имтиёзли автокредит дастурининг айрим шартлари ўзгартирилди. Бу ҳақда Қозоғистон бош вазирининг биринчи ўринбосари Роман Скляр маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Ўтган ҳафтада имтиёзли кредитлар бўйича Ҳукумат қарори қабул қилинди. Ҳафта охиригача «Байтерек» холдинги бир қатор давлат идоралари билан биргаликда бу ишни якунлайди», - деди Роман Скляр.

Унинг сўзларига кўра, имтиёзли автокредит дастурига қизиқувчилар кўп ва тафсилотлари билан «Байтерек» холдингида танишиш мумкин.

Маърузачи мамлакатда автомобил танқислиги ҳақидаги саволга ҳам жавоб берди.

«Бу бутун дунёда бўлаётган нарса. Машина учун зарур бўлган чиплар етишмайди. Ишлаб чиқариш қисқарди, автомобилларга бўлган талаб эса ошди», - деди Роман Скляр.

Дастлабки прогнозларга кўра, жорий йилда 15-17 минг киши имтиёзли автокредит асосида автомобил сотиб олади.


Муаллиф: Айжан Серикжанқизи

Сўнгги хабарлар