Қозоғистонда 4,2 миллион кишига 42 500 тг миқдорида ёрдам пули берилди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Фавқулодда вазият вақтида даромадларини йўқотган 4,2 миллиондан ортиқ одам ижтимоий нафақа олди, дея хабар беради Kazinform.

ҚР Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг маълумотларига кўра, 27 апрел ҳолатига кўра, фавқулодда вазиятлар пайтида даромад йўқолганлиги сабабли Давлат ижтимоий суғурта фондидан 4 миллион 251 минг одамга ижтимоий нафақа тайинланган. Шу жумладан биринчи ойда - 3 миллион 731 минг, иккинчи ойда - 520 минг одамга берилган.

27 апрел ҳолатига кўра, 42 500 тангалик нафақа бериш кўрсатгичлари бўйича қуйидаги ҳудудлар пешқадам:

- Алмати вилояти - 620,5 минг;

- Туркистон вилояти - 508,5 минг;

- Алмати шаҳри - 412,1 минг.

Сўнгги хабарлар