Қозоғистонда 36 йўловчиси билан Россияга бораётган чет эл автобуси йўлда қолиб кетган

None
None
PETROPAVL. Kazinform – Шимолий Қозоғистон вилоятида 36 йўловчиси билан йўлда қолиб кетган Қирғизистон автобусига ёрдам кўрсатилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

ШҚВ Фавқулодда вазиятлар департаменти матбуот хизматининг маълум қилишича, Қизилжар тумани Соколовка овулига яқин жойда Қирғизистон Республикасидан Россияга бораётган «Setrа» автобуси бузилиб йўлда қолиб кетади. Екатеринбургга бораётган автобусда жами 36 одам бўлган, шундан 8 нафари ёш болалардир. Улар 112 рақамига қўнғироқ қилиб ёрдам сўраган.

Фавқулодда вазиятлар департаменти навбатчилари тезкор равишда воқеа жойига етиб борган. Улар полиция ходимлари билан биргаликда йўловчиларни Соколов ўрта мактабига олиб борган.

«Йўловчиларни мактаб мамъмурияти ва «Қарлиғаш» хусусий корхонаси ошпазлари қарши олиб, иссиқ овқат беришди. Йўловчилар исиниб олгунга қадар автобус таъмирланди. Чет эл фуқаролари кўнгли хотиржам бўлиб йўлида давом эттилар», - дейди ШҚВ Фавқулодда вазиятлар департаменти вакиллари.

Муаллиф: Ақерке Дауренбекқизи

Сўнгги хабарлар