Қозоғистонда 35 мингдан ортиқ МЭБ ва оддий ширкатлар ташкил этилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Кazinform- Қозоғистонда 35 806 та МЭБ(мулк эгалари бирлашмалари) ва ОШ (оддий ширкат) ташкил этилган. Янги бошқарув шаклларининг аксарияти Ақмола, Жамбил, Қостанай, Туркистон вилоятлари ва Чимкент шаҳрида амал қилади, деб хабар беради Кazinform Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Кўп хонадонли турар-жой биноларини бошқаришнинг янги шакллари «Мулкдорларнинг бир ширкати – битта ҳисоб» тамойили асосида ишлайди. Шундай қилиб, резидентларнинг йиғилган маблағларидан фойдаланишнинг шаффофлиги таъминланади. Маблағлар фақат маълум бир кўп хонадонли турар-жой биносини бошқариш ва сақлашга йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, 2020 йил 7 январдан бошлаб Қозоғистон Республикасининг қонуни кучга кирди, унга кўра, уй-жой мулкдорлари кооперативлари ўрнига МЭБ ва оддий ширкатлар ташкил этилди. Фуқаролар МЭБ/ОШ ташкил этишдан манфаатдор бўлсалар, info@zhkh.kz манзили, шунингдек, suraqtar.kz платформаси орқали боғланишлари мумкин. Қўшимча маълумотлар zhkh.kz веб-сайтида мавжуд. Бундан ташқари, фуқароларни автоматик равишда хабардор қилиш учун Тelegram боти @kazcenter_zhkh_bot ишга туширилди.

Сўнгги хабарлар