Қозоғистонда 316 минг тонна пахта терилди

Фото: None
NUR-SULTAN. Kazinform – ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати Қозоғистонда пахта йиғим-терими тугаганлигини хабар қилмоқда, деб хабар беради Kazinform ҚР Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизматига таяниб.

Вазирликнинг хабар беришича, ҳозирда республикада 316 минг тонна пахта хом ашёси йиғилган, бу режалаштирилган ҳажмнинг 95 фоизини ташкил этади.

Ўртача ҳосилдорлик гектаридан 24,3 центнерни ташкил қилди, ҳосилнинг 84% комбайнлар билан йиғилди. Туркистон вилоятининг Ордабаси (30,2 ц/га) ва Мақтаарал (25,0 ц/га) туманлари ҳосилдорлик бўйича етакчи ўринларни эгаллаб турибди.

Сўнгги хабарлар