Қозоғистонда 300 мингга яқин россиялик мавжуд - Меҳнат вазирлиги

None
ASTANA. Кazinform - Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлигининг Миграция масалалари қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Иляс Испанов Россия фуқароларининг Қозоғистонга миграциясига оид статистик маълумотларини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«Йил бошидан буён Қозоғистонга уч миллионга яқин россиялик келган ва шунчалик кўп кетган. Қисман сафарбарлик эълон қилинганидан буён мамлакатимизга 837 минг киши келган, 780 минг киши кетган. Бугунги кунда мамлакатда 298 минг нафар россиялик бўлиб, улардан 30 минг нафари шартномалар асосида меҳнат биржасида кадрлар бўлимида рўйхатдан ўтган», — деди Иляс Испанов МКХда бўлиб ўтган брифингда.

Унинг сўзларига кўра, улар вақтинчалик пропискага эга.

«Қозоғистонда 20 мингга яқин талаба таҳсил олмоқда, бизга келиб, транзитда учиб кетаётганлар ҳам бор. 21 сентабрдан буён 198 минг россиялик мамлакатимиздан транзит мамлакат сифатида фойдаланиб, боришни режалаштирган давлатга жўнаб кетди», — дея қўшимча қилди спикер.

Муаллиф: Азамат Сиздиқбаев

Сўнгги хабарлар