Валюталар курси:
    usd/kzt 431.07 eur/kzt 485.51

    rub/kzt 5.69 cny/kzt 67.47
Об-ҳаво маълумотлари:
Нур-Султон : -17 °С
Алматы: -1 °С

Қозоғистонда 30 йилда 1,5 миллион одам уй-жой билан таъминланган

9 Август 15:58

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда охирги 30 йил ичида 169 миллион квадрат метрдан ортиқ янги уй-жой қурилди, 1,5 миллион киши уй-жой шароитини яхшилади. Бу ҳақда Қозоғистон Индустрия ва инфратузилмаларни ривожлантириш вазирлиги маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Уй -жой ҳажми 18 йил давомида аҳоли жон бошига 34 фоизга ошди ва 21,9 квадрат метрга етди.

«Нурлы жер» (Нурли ер) давлат уй-жой қурилиши дастури бошланганидан бери (2017-2020) 52 миллион квадрат метр уй-жой ёки 470 минг уй қурилди.

Уй-жой қурилишига 3,6 триллиондан ортиқ инвестиция киритилди. Шундан 864 миллиард тенгени давлат сармояси ташкил этади. Хусусий инвестициялар давлат маблағларидан 6 баробар ошди.

Бу йил 17 миллион квадрат метр уй-жой қуриш (163,1 минг уй) режалаштирилган.

«Бундан ташқари, сув таъминоти ва канализация тизимини ривожлантириш, уй-жой коммунал хўжалиги сектори ва уй-жой фондини модернизация қилиш бўйича 132,9 млрд. тенгега 572 лойиҳа амалга оширилиб, 8 мингдан зиёд иш ўринлари яратилди», - дейилган вазирлик ахборотида.


Новости по теме
Ўхшаш янгиликлар