Қозоғистонда 3 минг кўнгилли маҳаллий QazCovid-in вакцинаси билан эмланди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда уч минг кўнгилли маҳаллий QazCovid-in вакцинаси билан эмланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазири биринчи ўринбосари Марат Шоранов маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

«11 январ куни кўнгиллиларни танлаш якунланди ва 3000 киши эмланди. Ҳозирги вақтда тадқиқот иштирокчилари қаттиқ назорат остида. Вакцинанинг ҳимоя таъсири биринчи дозадан 12 кун ўтгач пайдо бўла бошлайди, аммо тўлиқ ҳимояни таъминлаш учун иккита дозани олиш керак, уларни 19 дан 23 кунгача оралиқда қабул қилиш тавсия этилади. Вакцина иммунитет таъсирини келтириб чиқаради», - деди Марат Шоранов.

Шундан сўнг иммунитет тизими вирусни танийди ва антитаналар ишлаб чиқаришни бошлайди. Касаллик билан курашиш учун ҳосил бўлган оқсиллар, вирусни эслаб қолади ва агар вирус танага қайта кирса, иммунитет зудлик билан ҳаракат қилади ва уни йўқ қилади. Бу касаллик тарқалишининг олдини олади.

Муаллиф: Аян Бекенўғли

Сўнгги хабарлар