Қозоғистонда 3 халқаро университет очилади

None
None
ALMATY. Kazinform – Алматида учта халқаро университет очилади. Бу ҳақда шаҳар ҳокими «Алмати» телеканалининг жонли эфирида ўтган «Алматини ривожлантириш 2021: Жаҳон тадбиркорлик маркази» номли янги лойиҳаларнинг тақдимотида маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Алмати ҳокимининг таъкидлашича, бу йил 1 сентябрда Буюк Британиянинг Лестер шаҳридаги Де Монтфорт университети филиали иш бошлайди. Ҳозирги пайтда Ҳукуматдан лицензия олди.

Бу йилги режа – 300 нафар талаба қабул қилиш. Агар таклифлар кўпайса, бакалавриатга 400 талаба, йил охирига қадар магистратурага 90 нафар талабани қабул қилиш режалаштирилган.

«Бу университетнинг кампусини қуриш учун Қулжа трассасининг ўнг томонидан ер ажратдик. Келгуси йилнинг бошларида университет қурилиши бошланади», - деди шаҳар ҳокими.

Британ университети филали ҚР Ҳукумати қарори билан очилди. Қозоғистонлик талабаларнинг Англияга бормасдан, арзон нархда сифатли билим олишига имконият пайдо бўлади. Университет ҳудуддаги истеъдодли ёшларга стипендия тайинлайди.

Шу билан бир қаторда, шаҳар ҳокими яна икки университет билан музокаралар олиб борилганлигини таъкидлади.

«Пандемия пайтида биз рақамлаштиришга кўп эътибор қаратдик. Соғлиқни сақлаш соҳасидаги муассасаларни бир жойга тўплаб, фармкластер яратсак ва унинг ёнида ўша жойда ишлайдиган ходимларни ўқитадиган университет ташкил этсак деган ғоя билан Ҳукуматга мурожаат қилдик. Ҳукумат бизни қўллаб-қувватлади. Рақамлаштириш соҳасини ривожлантиришда Назарбаев университети томонидан таклифлар бўлди. Мазкур олий таълим маскани ҳузурида ташкил этиладиган «Сунъий интеллект» мактабини эркин зонага жойлаштириш таклиф қилинди. Алматида бунга оид база тўлиқ тайёр» – деди Бақитжан Сағинтаев.

Рақамлаштириш соҳасида хизмат кўрсатадиган корхоналарнинг 70 фоизи Алматида жойлашган. Барча IT компания, асосий тадқиқот маркази ҳам мазкур мегаполисдадир.

«Биз бу таклифни қувонч билан қабул килдик. Шу билан бир қаторда, Alma университети ва Аризона давлат университети Алмати шаҳридан университет очиш учун биргаликда таклиф билдирдилар. Жаҳон университетлари кампус тизимида қуриладиган, талабалар ўша жойда яшаб, ўқийдиган, ўқитувчилари ҳам истиқомат қиладиган алоҳида шаҳарча, кампус бўлади», - деди Алмати ҳокими.

Шаҳарда янги стандартлар, янги технология, рақамли технология, инновацияга доир 3 университетнинг очилиши жуда яхши янгилик. Шаҳарнинг иқтисодий тизимини ўзгартиришда ёшлар ҳам иштирок этишлари керак. Уларнинг сифатли билим олишида халқаро 3 университетнинг ўрни алоҳидадир.

Шунингдек, шаҳар ҳокими фаннинг рижовланишига имконият яратилишини таъкидлади.

«Энг аввало, ишлаб чиқаришда нафи тегадиган, шаҳарнинг эркин зонасидаги, индустриал ҳудуддаги корхоналар, умуман, барча корхоналар ўз базасини кучайтириши, иқтисодий салоҳиятини кўтариши учун янги технологияни шу ердаги лабораториялардан олади. Бу эса шаҳар иқтисодиётини янги босқичга кўтаради», - дея хулоса қилди шаҳар ҳокими.


Муаллиф: Алма Муқанова


Сўнгги хабарлар