Қозоғистонда 28 та сув омбори қурилади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонда 28 та сув омбори қурилади. Бу ҳақда ҚР Экология, геология ва табиий ресурслар вазири Мағзум Мирзагалиев Ҳукумат йиғилишида маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

«Президент ўтган йил сентябр ойида Қозоғистон халқига қилган мурожаатида, суғориладиган ерлар майдонини 3 миллион гектарга етказиш ҳақида кўрсатма берган эди. Шу муносабат билан янги сув омборлари қуриш орқали қўшимча суғориш манбаларини яратиш керак. 2030 йилгача Ақмола, Ақтўбе, Қарағанди, Жамбил, Туркистон, Қизилўрда, Шарқий Қозоғистон ва Ғарбий Қозоғистон вилоятларида 28 та сув омборини қуриш режалаштирилган», - деди вазир.

Ушбу сув омборларида 3,8 куб километр сув тўпланади ва қўшимча 470 минг гектар майдонни суғориш имкони пайдо бўлади. 12 та сув омборидан нафақат суғориш учун, балки 70 та аҳоли пунктида сув тошқини хавфини бартараф этиш учун фойдаланиш мумкин.

«Сув омборлари қуриб битказилгач, қишлоқ хўжалигида 29 минг янги доимий иш ўринларини яратиш мумкин бўлади», - деди у.

Муаллиф: Руслан Ғаббасов

Сўнгги хабарлар